- Advertisement -
27 июль куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида иккинчи учрашувини ўтказди. Мисрга қарши кечга баҳсда минимал ҳисоб қайд этилди. 11-дақиқада Аҳмед Кока томонидан киритилган гол учрашувда ягона бўлди.
Шу тариқда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси икки учрашув ўтказиб, 0 очко тўплади.
Сўнгги турни жамоамиз 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказади. Лекин қандай натижа қайд этилса ҳам Ўзбекистон гуруҳдан чиқолмайди.