- Advertisement -
Парижда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси аъзоларига миллий таомлар жўнатилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Йирик комплекс мусобақаларда спортчиларимиз ҳеч қачон таомлардан қийналмаган. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар бир мусобақаларда атлетларимиз учун миллий таомларимиз келтирилади», дейилади Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
“Шифокорлар ва диетологлар билан келишилган ҳолда атлетлар учун энг керакли ва фойдали, витаминларга бой овқатлар олиб келинган. Олимпия шаҳарчасидаги спортчиларимизга кун давомида ана шундай таомлар тортиқ қилинмоқда”, дейилади МОҚ хабарида.