Тошкентда 16 ёшли йигит пиёдани уриб юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг Учтепа туманида 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 27 июнь куни соат 20:10 ларда ТҲАЙ кўчаси “Кўркам обод” МФЙ Миллий гвардия биноси қаршисида содир бўлган.

16 ёшли йигит А.Х. Malibu-2 автомашинасини катта тезликда бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 39 ёшли эркакни уриб юборган. Тан жароҳатлари олган пиёда шифохонага ётқизилган.

Malibu-2 ни бошқарган йигит Учтепа туманидаги 312-мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлиб, ҳодиса вақтида автомобилда яна уч нафар тенгдоши бўлган. Улар юқори тезликда ва светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши муҳим ҳуқуқий ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон...

Больше похожих статей