4.1 C
Узбекистан
Суббота, 7 февраля, 2026

Париж-2024 ғолиб ва совриндорларига қанча пул мукофоти берилиши маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни дамда пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга кўра, Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчига 200 минг доллар, кумуш медали эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар пул мукофоти берилади.

Шунингдек, мураббийлар ҳам мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари олиши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимидаги байроқдорлари номи эълон қилинганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саудия Арабистони чўлида рекорд ўрнатган аттракционларга эга боғ очилди

Саудия Арабистонида йирик туристик лойиҳанинг бир қисми бўлган Six Flags Qiddiya City кўнгилочар боғи очилди. Мажмуа мамлакат пойтахти Эр-Риёд...

Больше похожих статей

×