- Advertisement -
Ўзбекистонда 122 минг 862 та ташкилот 2024 йилнинг январь май ойларида 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан бирга 2 561 та корхона молиявий хизматлар бўйича 7,9 трлн сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган.
Бундан ташқари, 5 958 та корхона 13 трлн сўм миқдорида ҚҚС “ноль” ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:
- ҚҚС – 5,4 трлн сўм;
- ер солиғи – 1,8 трлн сўм;
- фойда солиғи – 1,2 трлн сўм;
- ижтимоий солиқ – 979,2 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи – 725,6 млрд сўм;
- ЖШОДС – 357 млрд сўм
- АОС – 48,7 млрд сўм;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,4 млрд сўм.