Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга умумий 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.
8 нафар боксчидан аксарияти рейтингда ўз ўрнини яхшилаб олди. Жумладан, супероғир вазнда Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб 10-ўринга жойлашди. Биринчи ўта енгил вазнда (47,6 кг) Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан поғона баландлаб, 5-ўрин банд этди.
Яримўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 3 поғона баландлаб, 8-ўринни банд этган бўлса, Жаҳонгир Расулов 2 поғона юқорилади ва 31-ўринни эгаллади.
Енгил вазнда (50,82 кг) Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб 30-ўринга жойлашди.
Суперўрта вазн тоифасида (76,2 кг) Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги сингари 13-ўринни, биринчи ярименгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринни, Миразизбек Мирзахалилов эса 28-ўринни банд этди.
МАНБА: DARAKCHI.UZ