9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

23-июн куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Халқаро Олимпия куни (International Olympic Day), Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунини нишонлашга бағишланган BYD Янги Нафас анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ушбу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Мазкур кенг кўламли спорт тадбирининг иштирокчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси қатнашиб, тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ташкилий кўмагида ўтказилмоқда.

BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси миллий ва халқаро аҳамиятга эга муҳим саналарни – Болаларни ҳимоя қилиш куни, Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ва ушбу спорт байрамининг глобал аҳамиятини таъкидлаган ва Олимпия ҳаракати бирдамлигини тимсоллаштирган ҳолда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида нишонланадиган Олимпия кунини ўзида мужассамлаштирган ўзига хос воқеага айланади.

30-июн куни нишонланадиган Ёшлар куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017-йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатимиз ёш авлоди учун муҳим воқеа бўлди. Июнъ ойида бўлиб ўтадиган Ёшлар ойлиги доирасида кўплаб фестиваллар, форумлар, кўрик-танловлар ва мусобақалар ўтказилмоқда. Янги нафас республика оммавий югуриш мусобақалари бу йил ҳам уч йил аввал бошланган ан’анани давом эттирган ҳолда байрам дастурига киритилган ва ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда.

Янги Нафас лойиҳаси 2020-йилдан бошлаб нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатларни ҳам қамраб олган кенг кўламли спорт ҳаракатига айланди. Ўтган йиллар давомида 750 мингдан зиёд киши унда фаол иштирок этиб, соғлом ва фаол турмуш тарзини тарғиб этиш орқали оммавий югуриш мусобақаларини спорт байрамига айлантирди.

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаларини ташкил этади. Бўлажак Ватан қалқони мусобақасида олий ҳарбий та’лим муассасалари битирувчилари иштирок этади. Ушбу тадбир жисмоний чидамлиликни ривожлантириш ва куч тузилмалари вакилларини бирлаштиришга қаратилган.

Ушбу йили BYD Янги нафас ва Ватан қалқони оммавий югуриш мусобақаларида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этади. Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 км бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади. Тошкентда пойга старти “Янги Ўзбекистон” боғида берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 7 да бошланади.

Ҳар бир шаҳарда оммавий югуриш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Енгил атлетика федерацияси томонидан тайёрланган малакали ҳакамлар, мураббийлар ва кўнгиллилар тадбирга жалб этилади.

Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев таъкидлаганидек: “Ўзбекистонда оммавий спорт қайта жонланишни бошидан кечирмоқда. Фуқаролар спорт тадбирларининг фаол иштирокчисига айланиб, оммавий югуриш мусобақалари ва марафонларни тарғиб қилиш бўйича кўп йиллик ишлар ўз самарасини бермоқда. Иқтидорли спортчилар ёшларга ўрнак бўлмоқда ва Халқаро Олимпия кунига бағишланган BYD Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган спортчиларимизни қўллаб-қувватлашда муҳим ташаббус бўлади”.

2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари арафасида Халқаро Олимпия кунини нишонлаш алоҳида аҳамият касб этади.

23-июн куни бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар 2024-йилги ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Олимпия чемпионлари ва спортчиларни қўллаб-қувватлаши ва ҳурматини намойиш этиш учун кўплаб спорт тадбирларига қўшилади. Ушбу жаҳон миқёсидаги тадбир барча ёшдаги ва миллат вакилларини бирлаштириб, уларни фаол ҳаёт тарзига, дўстлик, ҳурмат ва юксакликка интилиш каби олимпия қадриятлари байроғи остида спорт мусобақаларида қатнашишга илҳомлантиради.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Олимпия Хартияси тамойилларига амал қилган ҳолда, оммавий спорт билан бир қаторда юқори ютуқлар спортини ҳам ривожлантиришни рағбатлантириб, унинг жамият ва ҳар бир инсон учун муҳимлигини таъкидлаб, ушбу қадриятларни тарғиб этишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Халқаро Олимпия кунига тайёргарлик кўриш доирасида Қўмита олимпия спорт турларига кирувчи турли йўналишлар бўйича кенг қамровли тадбирлар дастурини ишлаб чиқмоқда, бу эса иштирокчиларга ўзини жаҳон спорт ҳамжамиятининг бир қисми сифатида ҳис қилиш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×