Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ҳамкорлик доирасида 13 май куни Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувларда сиёсат, иқтисод, савдо каби соҳалар билан бир қаторда таълим йўналишида ҳам ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, мамлакатимизда Хитойнинг 3 та нуфузли университетининг филиали очилади. Уларда саноат, қишлоқ хўжалиги, нефтни қазиб олиш, архитектура ҳамда тиббиёт йўналишларида кадрлар тайёрлаш кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ ХХР Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилганди.