Миллий Олимпия қўмитасида Енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда мамлакат енгил атлетикачиларининг “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, кун тартибидаги асосий масала кўриб чиқилди.
Федерация раиси лавозимида ишлаб келган Меҳриддин Абдуллаевнинг ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этиши ҳақида ёзган аризаси иштирокчилар томонидан қаноатлантирилди.
Ижроия қўмитаси тавсиясига ва делегатларнинг овоз бериши натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг раиси этиб сайланди.
Йиғилиш якунида Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг бориши, ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, кутилаётган мусобақалардаги иштирок кўриб чиқилди.