9.1 C
Узбекистан
Суббота, 30 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Хитой туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун, 26-апрел куни Тошкент шаҳрида жойлашган “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Бизнес-форум Ўзбекистоннинг “Prestige Travel” компанияси ва Хитойнинг “Hainan Weidu international travel CO LTD” компаниялари ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Хитойнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари, жумладан, ҳукумат вакиллари, бизнес раҳбарлари ва инвесторлар, шунингдек, икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этишди.

“Ўтган йили Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 45 мингга яқин туристлар кириб келган, жорий йилда эса бу кўрсаткич бир неча карра ортиши кутилмоқда. Бунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм соҳасида йўлга қўйилаётган икки томонлама муносабатларимиз ҳам алоҳида ўрин тутади. Хитой давлатида юртингизнинг тарихий масканлари, бой маданий мероси ва гўзал табиати билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қайд этишим лозим.

Бу эса икки томонлама сайёҳлар алмашинувида манфаатлидир”, деб айтиб ўтди “Hainan Weidu international travel CO LTD” компанияси раҳбари He Jin.

“Мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп тур-пакетлар ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш ҳамда Хитойдан Ўзбекистонга кириб келувчи сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз.

Ўтган йили “Prestige Travel” томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Хитойга саёҳатлари ташкил этилган эди. Шу қаторида минглаб хитойликларни турист сифатида мамлакатимизга олиб кирдик. Яна бир бор таъкидлайман: амалга оширилаётган ишлар мамлакатлар аҳолисининг сифатли ҳордиқ чиқаришлари учун муҳимдир.

Бизнинг компания бу борада етарли тажрибалар асосида фаолият кўрсатади. Сабаби биз Ўзбекистонда илк бор Мисрга, Черногорияга, Ветнамга ҳамда қатор Европа давлатларига биринчи марта тўғридан-тўғри авиарейслар қўйиб, саёҳат учун йўл очганмиз”, – деб та’кидлади “Prestige Travel” компанияси асосчиси Ойбек Аҳмедов.

Форум давомида Ўзбекистондан Хитойнинг Ҳаинан провенсиясига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Томонлар авиақатновларни жорий йилнинг июн ойидан бошлаб ҳафтасига бир маротаба, кейинчалик бў кўрсаткични 3-маротаба оширишни режалаштираётганлигини ма’лум қилди.

Ўзбекистон ва Хитой томонлари вакиллари ўртасида Б2Б форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар. Форум Ўзбекистон ва Хитой сайёҳлик компаниялари ўртасида бир қатор шартнома ва англашув меморандумларини имзолаш маросими билан якунланди.

Ўзбекистон-Хитой сайёҳлик бизнес-форуми икки давлат вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Форум иштирокчиларга ҳамкорлик ва инвестициялар учун янги имкониятларни ўрганиш учун платформа тақдим этди. Мазкур тадбир Ўзбекистон туризм индустриясининг юксалиши ва ривожланишига, мамлакатимизнинг жаҳон туризм бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда биздаги салоҳиятни хорижда янада кенгроқ тарғиб қилиш, халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ноодатий тарзда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб қилиш муҳим ҳисобланади. Шу боисдан бугунгидек икки томонлама очиқ мулоқотлар қатор янгиликларга қўл уришимиз учун асосдир. Биз Хитой давлатида юртимизнинг туризм имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида бўлганлар сони ортиб бораётганлигини қадрлаймиз”, дея фикр билдирди Ойбек Аҳмедов.

Бу йил Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 10 миллиондан ортиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини дунёга танитиш ва шарқий Осиё давлатларидан кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишда мамлакатимизда туризмни жадал ривожлантириш ҳамда соҳанинг ўсиш сур’атлари учун шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 6 мингга яқин жойлаштириш воситалари фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 145 мингдан ортди.

Ушбу тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган “Prestige Travel” компаниясига 2018-йилда асос солинган бўлиб, компания томонидан шу вақтга қадар Ўзбекистон учун янги йўналишларда авиарейслар қўйилишида муҳим ташаббуслар кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, “Prestige Travel” компанияси томонидан 2018-йили Тошкентдан Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳригага илк марта тўғридан-тўғри рейслар амалга оширила бошланди. Шунингдек, 2021-йил май ойида Мисрнинг энг йирик туристик марказларидан бири Ҳургада шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган бўлса, шу йилнинг ўзида Ветнамнинг Пҳу Қуок оролига ҳам янги йўналиш очилди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг ёзида Ветнамдаги курорт шаҳарлардан бири ҳисобланмиш Нҳа Транг шаҳрига тўғридан-тўғри рейслар қўйилди.

2023-йилда эса, “Prestige Travel” компанияси томонидан июнидан бошлаб, Черногория ва Ветнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Қишлоқ хўжалигини барқарор механизациялаш стратегиясини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш” бўйича халқаро семинар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) томонидан Қишлоқ хўжалиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,...

Больше похожих статей

×