Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига мувофиқ, республика бўйлаб ҳар йили октябрь ойида “Электр хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади электр енергиясидан фойдаланишда аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ҳамда аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишдан иборат. Ойлик доирасида аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, бозорлар ва тадбиркорлик субъектлари тўлиқ қамраб олинади.
Тадбирларни мувофиқлаштириш учун Энергетика вазирлиги, ФВВ, “Ўзэнергоинспекция”, “ҲЭТ” АЖ ва бошқа масъул идоралар вакилларидан иборат Республика ҳамда ҳудудий ишчи гўруҳлари тузилди. Ойлик давомида электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг техник ҳолати профилактик кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар тезкорлик билан бартараф этилади. Шунингдек, таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар учун очиқ дарслар ҳамда семинарлар ташкил этилади. Таъкидланишича, ушбу профилактика тадбирлари тадбиркорлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди ва холис ёрдам кўрсатишга қаратилган.


