Кучли ёмғир сабаб Самарқанд ва Жиззахда “свет” авариявий ўчди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Бунинг натижасида Ургут ва Пастдарғом туманлари истеъмолчилари қисман (13 минг 700 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ушбу носозлик соат 10:03 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Шунингдек, соат 07:50 да Жиззах вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган.

Бунинг натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманлари истеъмолчилари қисман (2 минг 250 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент вилоятида авиақазо оқибатларини бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

7 август куни Ўрта Чирчиқ туманида авиақидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш бўйича идоралараро комплекс ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбир Тошкент халқаро...

Больше похожих статей