Кучли ёмғир сабаб Самарқанд ва Жиззахда “свет” авариявий ўчди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Бунинг натижасида Ургут ва Пастдарғом туманлари истеъмолчилари қисман (13 минг 700 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ушбу носозлик соат 10:03 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Шунингдек, соат 07:50 да Жиззах вилоятида юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчган.

Бунинг натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Пахтакор ва Зомин туманлари истеъмолчилари қисман (2 минг 250 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон делегацияси Москвада медиа ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказди

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли...

Больше похожих статей