- Advertisement -
Айни кунларда Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да теннис бўйича Девис кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастуридаги ўйинлардан сўнг, Денис Истомин билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик 37 ёшли теннисчи, Жакарта-2018 Осиё ўйинлари ғолиби ва бир қатор нуфузли турнирлар иштирокчиси Денис Истомин спортдаги фаолиятини якунлади.