- Advertisement -
Тошкентда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди.
Жамоавий дастурда баҳс олиб борган қизларимиз бугун бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ҳамюртларимиз ярим финалда туркиялик тенгқурларига 36:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса қозоғистонлик рақибаларини 45:20 ҳисобида доғда қолдирдилар.
1-ўрин — Болгария
2-ўрин — Туркия
3-ўрин — Ўзбекистон