Silk Road Samarkand мажмуаси иштирокида ташкил этилган Павел Волянинг “Самарқандда яшаб қол” номли экстремал шоусининг биринчи қисми Россиянинг ТНТ каналида 14 январь куни эфирга узатилади.
Самарқанднинг ноёб сайёҳлик марказининг замонавий меҳмонхоналари машҳур кўрсатувнинг асосий суратга олиш жойига айланди.
Ҳозирги кунда ушбу марказ мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган йили Ўзбекистонда ташкил этилган йирик халқаро тадбирлар айнан Silk Road Samarkand мажмуасида бўлиб ўтди.
Самарқанд сайёҳлик марказининг юқори даражадаги имкониятлари дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларнинг эҳтиёжларини қондириш, теле ва кинолойиҳаларини суратга олиш, замонавий халқаро стандартларга асосланган бизнес ва дам олиш учун шароитларни тақдим этишга мўлжалланган.