8.3 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофот таъсис этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,- деди Президент.

Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди. Ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Маданият вазирлигига Театр санъатини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилди. Дастурда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича энг яхши пьеса учун ижодий буюртма бериш, драматургларга 50 миллион сўмдан қалам ҳақи тўлаш, ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг ривожланган давлатлар театрларида маҳорат оширишини йўлга қўйиш ҳамда ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофотни таъсис этиш назарда тутилади. 

Шунингдек,  президент мақом санъатини ривожлантириш ҳақида ҳам  тўхталиб ўтди.» «Мақомни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиқиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган санъаткорларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди”,- деди Президент.

Халқ оғзаки ижоди дурдоналарини кенг тарғиб этиб келаётган бахшилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш эътибор марказида бўлади.Мамлакатимиз фондларида сақланаётган 3 мингдан зиёд достон, мақом ва фольклор асарларини замонавий форматга ўтказиш кўзда тутилган. Умуман, ушбу санъатни оммалаштиришда рақамлаштиришдан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 

Мақом, катта ашула, бахшичилик, атлас ва адрас, кулолчилик ва заргарлик каби 12 та ноёб маданий мерос намуналари бўйича анъаналарни давом эттирадиган мактаблар яратилади.

Мусиқа ва рақс санъатини равнақ топтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Жумладан, “Баҳор” рақс ансамбли илгари Филармония жойлашган машҳур санъат саройида фаолият юритади. 

Таниқли ашула ва рақс ансамблларининг хорижга гастроль сафарлари кўпайтирилади. Мусиқа ва рақс санъати масалаларини илмий ўрганиш, соҳада илмий кадрларни кўпайтириш мақсадида илмий тадқиқотлар учун грантлар жорий қилинади.

Шунингдек, Тошкент давлат цирки биносини таъмирдан чиқариш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўрилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×