- Advertisement -
Биринчи бор икки нафар таеквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Бутунжаҳон такэвондо федерацияси (WТ) Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Шунга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи қизлар илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда.