7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Инвестициялар вазирлиги ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш ҳамда бошқа соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, БАА томонидан эса ушбу мамлакат инвестиция вазири Муҳаммад ал-Сувайдий иштирок этди.

Мазкур ҳужжат икки мамлакатнинг давлат органлари ва хусусий сектор корхоналари ўртасида инвестицияларни кенг жалб қилиш, қўшма тадқиқот дастурларни амалга ошириш, техник билим, кўникма ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам замин яратади.

Битимда назарда тутилган ҳамкорлик шакллари шамол, қуёш, гидро электр станцияларини ишлаб чиқариш, энергия сақлаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳалар ҳамда инвестициявий имкониятларни аниқлаш, баҳолаш ва натижалар алмашинувидан иборат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×