Олмаотада 30 ноябрь куни эрта тонгда Ади Шарипов кўчасидаги ётоқхона ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Олмаотадаги ётоқхонада содир бўлган ва 13 кишининг ўлимига олиб келган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Хостелдаги ёнғин сабабларини ўрганиш учун вазир генерал-майор Сирим Шарипхонов бошчилигида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор гуруҳи юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ертўла йўлагида келиб чиққан. Мазкур ёнғин факти юзасидан Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан Жиноят кодексининг 292-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Ёнғин жойида терговчилар ва бошқарманинг ёнғин синов лабораторияси мутахассислари ишламоқда.