- Advertisement -
Индонезияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати чоракфиналида ўзбекистонлик ёшлар франциялик тенгқурлари билан тўқнаш келиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учради.
Франция 1:0 Ўзбекистон. Гол: Бунеб (83).
Шу тариқа Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлари мамлакат тарихидаги энг яхши натижани такрорлашди, аммо янгилай олишмади — 2011 йили Алексей Евстафеев мураббийлигидаги ёшлар ҳам чоракфиналда тўхташганди.