6.1 C
Узбекистан
Суббота, 28 декабря, 2024

Ўзбекистон Нотариал палатаси делегацияси Минскда нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда Минск шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитасида МДҲ нотариал фаолият соҳасидаги Базавий ташкилотига аъзо нотариат тизимлари раҳбарлари ва вакилларининг Иккинчи Кенгаши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Нотариал палатаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Иштирокчилар 2022-2023 йилларда амалга оширилган ишлар якунларини сарҳисоб қилади ва 2024 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлайди.

Тадбирда Ўзбекистон Нотариат палатаси раиси Дилшод Aшуров сўзга чиқди ва МДҲ давлатлари нотариуслари ўртасидаги ҳамкорлик нима учун ўзаро манфаатли эканлиги ҳақида фикр юритди.

“Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Базавий ташкилоти орқали нотариал фаолият соҳасида ҳамкорлик қилиш жуда қулай. Ишончнома бекор қилинганми ёки йўқми, биз осонгина текшира оламиз. Маълумки, ишончнома бекор қилингандан кейин ўз кучини йўқотади. Биз мерос иши очилган ёки йўқлигини электрон тарзда текширишимиз мумкин.

Қисқа вақт ичида нотариал соҳада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. МДҲ давлатлари нотариуслари учун муҳим мавзуларда кўплаб учрашувлар, видеоконференциялар ва вебинарлар бўлиб ўтди. Нотариуслар амалиёт ўташди. Aвтотранспорт воситалари, электрон апостил қўйиш, электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ битимлар соҳасида жуда кўп қизиқарли нарсалар бўлди”, — деди Дилшод Ашуров ўз сўзида.

Таянч ташкилотнинг асосий вазифаси нотариат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва амалиёт алмашишдан иборат. Яқин келажакда МДҲ давлатлари нотариуслари ҳужжатларни электрон форматда алмашишни режалаштирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×