6.1 C
Узбекистан
Суббота, 28 декабря, 2024

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ваколатлари кенгайтирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериши белгиланмоқда.

Конституциявий суд фақатгина ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши мустаҳкамланмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши натижасида Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда уларнинг бир хилда амалда бўлишига эришилади.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×