21.4 C
Узбекистан
Суббота, 19 октября, 2024

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани олиш осонлашади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДXP (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.

Давлат хизмати “Нотариус” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДXP (my.gov.uz) орқали кўрсатилади. Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади. Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди. Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.

Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

  1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;

  1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз; 

  6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир. Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:

  ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;

  ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;

  ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқасиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

  ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқасиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

  автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×