Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда Халқаро чанғи ва сноуборд федерацияси (FIS) директори Андреа Риналди ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.
Мулоқот давомида, меҳмонлар томонидан бугунги кунда қишки спорт турлари бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, меҳмонлар мамлакатимизда соҳада олиб борилаётган давлат сиёсати ҳамда эришилаётган ютуқларни юқори баҳолаб, ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.
Учрашув давомида ҳамкорликни алоқаларини янада ривожлантириш, ушбу соҳа бўйича амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш ва келгуси режалар бўйича келишиб олинди.