21.4 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

«Ўзавтосаноат» АЖ тармоқ корхоналари Бокуда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари кўргазмасида иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 22 ноябрь куни Биглашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти бўйича махсус дастури (SPECA)нинг 25 йиллиги доирасида Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги «Expo markaz» кўргазмалар мажмуининг марказий павилонларида Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Унда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар қаторида «Ўзавтосаноат» АЖ барча асосий ишлаб чиқарувчи тармоқ корхоналари билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда «UzAuto Motors» матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, кўргазмага дунёнинг етакчи компаниялари ташриф буюришган.

Кўргазма асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон автомобиль саноатига бағишланган бўлиб, унда «Ўзавтосаноат» АЖ таркибий тармоқ корхоналари, хусусан,  “UZAUTO MOTORS” АЖ,  “BYD UZBEKISTAN FACTORY” МЧЖ, “SamAuto” ҚК МЧЖ, “Uz Claas agro” МЧЖ ҚК, “UzАuto Motors Powertrain” МЧЖ, “Uz Class agro” ва бошқа бир қатор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотлар қаторини намойиш этмоқда.

Кўргазма юқори савияда ташкил этилган бўлиб, унга Озарбайжонлик ҳамкорлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Шу билан бирга, хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Миллий маҳсулотларимиз намойишига бағишланган мазкур тадбир ташриф буюрувчиларни республикамизнинг илмий-ишлаб чиқариш, иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳамда инновацион лойиҳалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.

 Алоҳида айтиш жоизки, мазкур кўргазма «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари учун турли халқаро компаниялар билан савдо-иқтисодий кооперация тузиш, мавжудларини янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, экспорт шартномаларини имзолаш учун кенг имкониятлар яратади. Бу ўз навбатида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг янада юксалишига хизмат қилади.

 Эслатиб ўтамиз, кўргазма 25 ноябрь кунига қадар давом этади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×