- Advertisement -
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро М.С. 4 нафар фуқарога танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига фуқаро М.Ю.дан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.