Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
Бунинг учун, ЯИДХП дан рўйхатдан ўтиб сўровномада кўрсатилган маълумотларни хато ва камчиликларсиз тўлдирилганлиги текширилади ва банк карта реквизитлари кўрсатилади.
Сўровномани кўриб чиққанлик учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.
Сўровномага асосан ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш кунида ариза берувчига даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида QR-код қўйилган хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризачининг шахсий кабинетига юборади.
Даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси 15 кун ичида тўловларни амалга оширади.