11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан янги нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

19-ноябр куни 150 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасида иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг 16 шаҳрида Марказий Осиёдаги энг кенг кўламли спорт тадбирларидан бири ташкил этилди.

Байроқ кунига бағишланган Янги Нафас ватанпарварлик руҳидаги оммавий югуриш мусобақаси Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарларининг яшовчиларини бирлаштирди.
Пойтахтимизда ушбу спорт тадбири шаҳарнинг энг маркази – “Ҳумо Арена” спорт мажмуасининг майдонида бўлиб ўтди, унда 8 мингга яқин иштирокчи 3 ва 10 км масофаларга югуриш бўйича беллашиш учун йиғилди. Бошқа шаҳарларда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси умумий 3 км масофага ташкил этилди.

Мусобақанинг очилишида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукханов қутлов нутқи билан сўзга чиқдилар.

«Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлаш – бу биз нафақат муҳим давлат санасига ҳурмат билдирадиган кун, балки мамлакатимиз ва юртдошларимиз томонидан жорий йилда эришилган муайян натижалар ва ютуқларга назар ташлаш имкониятидир, – деб таъкидлади Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев, — Бугунги кунда профессионал спорт жадал суратларда ривожланиб бораётгани спортчиларимизнинг йирик халқаро мусобақаларда, шу жумладан, 2022-йилда Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида эришган юксак натижаларидан далолатдир.

Спорт марафонлари, оммавий югуриш мусобақалари, ҳаваскор мусобақаларининг ташкилотчилари туфайли аҳолининг оммавий спортга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бундай тадбирлар ёш авлодга рағбат сифатида хизмат қилиб, юртимизнинг каттаю кичик шаҳарларида фуқароларни бирдамлик, дўстлик ва ватанпарварлик ғоялари йўлида жипслаштиради».

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг курсантлари иштирокида оммавий югуриш мусобақасининг старт ва финиш майдонига Давлат байроғининг тантанали равишда кўтариб олиб чиқилиши умумхалқ байрамига ўзгача руҳ бахш этди. Бошқа шаҳарларда ҳам байроқлар билан турли юришлар ва мавзуга доир флешмоблар ташкил этилди. Тадбирнинг Спорт ТВ телеканалида вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан уланишлар билан тадбирнинг жонли эфири ташкил этилди.

1991-йил 18-ноябрда Ўзбекистон миллий байроғининг мақоми белгиланди ва жаҳон харитасида янги мустақил давлат рамзи сифатида мустаҳкамланди. Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон байроғи остида илм-фан, ахборот технологиялари, маданият, санъат, катта ва оммавий спорт каби турли жабҳаларда юксак марраларни қўлга киритаётган, ҳамда мамлакатнинг тараққиёти ва фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшаётган бутун бир авлод вояга етди.

Мустақил Ўзбекистоннинг ана шундай вакилларидан бири 10 000 м ва ярим марафон масофасида Ўзбекистоннинг иккита миллий рекордининг муаллифи Ситора Ҳамидовадир. У Термиздаги Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига қўшилди.

«Бундан бир ҳафта олдин минтақамизнинг энг кучли спортчилари ўртасида Дубайда бўлиб ўтган биринчи Осиё ярим марафонида қатнашиш шарафига муяссар бўлдим ва у ерда иккинчи ўринни эгаллаб, юртим байроғини ҳаяжон билан баланд кўтардим, – деди спортчи. Бугун эса мен учун ушбу муҳим байрам – Байроқ кунини ўз она шаҳримда, оилам ва дўстларим даврасида байрамона спорт муҳитида баҳам кўрмоқдаман. Мамлакатим менга ҳаётий фаолиятим – енгил атлетикага йўлни очди ва минглаб бошқа ёш ва истеъдодли ёшларга йўл оcмоқда».

Таъкидлаш жоизки, кенг кўламли спорт тадбирини ташкил этиш учун республика бўйлаб 450 дан ортиқ волонтёрлар жалб этилган. Ташкилотчилар томонидан ҳакамлар ва мураббийлар учун ўқув машғулотлари ўтказилди, Қарши, Наманган ва Нукус шаҳарларида матбуот анжуманлари ташкил этилди. Ёш авлод тарбияси Янги Нафас ҳаракатининг муҳим йўналишидир. Байрамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг 211 та олий таълим муассасаларидан 50 мингдан ортиқ талаба фаол иштирок этди.

Байроқ кунини нишонлашга қўшни давлатлардан ҳам югурувчилар қўшилди. Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023-йилда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлди ва World Athletics енгил атлетика федерациялари Халқаро ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилмоқда. Бунинг натижасида спорт мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ва югуриш клублари а’золари таклиф қилинмоқда.

Тошкентда 3 км масофада ғолибликни аёллар орасида Анастасия Силченкова, эркаклар орасида Хасан Мирсоатов қўлга киритди. 10 км масофага югуришда эса – Марина Хмелевская ва Нодирбек Муталипов ғалабага эришди.

Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида: Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Асака банк» АТВ, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таʼлими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва срорт вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×