2.5 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

Чиноздаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чиноз туманидаги “Komsar” МЧЖни норасмий бошқариб келган С.А. (муқаддам судланган) корхонада ёлланма ишчиларни ишлатиб, қалбаки акциз маркалардан фойдаланган ҳолда 21 хил турдаги жами 45 989 дона алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқариб, сотувга тайёрлаб қўйганлиги, шунингдек корхонада 20,9 тонна спирт маҳсулоти, 15 200 дона қалбаки акциз марка ва 700 000 дона “QR-код” маркировкалар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, С.А. қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб сотиш орқали орттирган маблағлари ҳисобидан 2023 йилда ишлаб чиқарилган “Leapmotor C11” русумли хорижий автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига янги директор тайинланди

Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият...

Больше похожих статей

×