Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия пойтахтига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
У 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Бирмингем университети (Буюк Британия), Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент давлат юридик институти (ҳозирги университет) битирувчиси.
2000 йилдан ташқи сиёсат бўлимида иш бошлаган, марказий аппаратда ва Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган. Кейин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа давлатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бўйича дирекциясини бошқарган. Франциядаги элчи, шунингдек, Италия ва Португалияда ҳам ишлаган.