Куни кеча Қаршида ўтган финалда Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов шогирдлари ўртасидаги баҳсда минимал ҳисоб қайд этилди, 1:0. Учрашувнинг 71-дақиқасида бош ҳакам Азиз Асимов томонидан белгиланган баҳсли пеналти учрашув тақдирини ҳал қилди. Жавоҳир Сиддиқовнинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи мезбонларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, «Насаф» мухлислари қаршисида ўтган финалда кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.
Учрашув якунлангач ОКМК футболчилари ва бош ҳакам ўртасида жанжал юзага келди.
Жанжалга ўйиннинг 70-дақиқасида белгиланган пенальти бўйича ҳакамнинг қарори сабаб бўлган эди. Kомиссия қайта кўриб чиққач, ҳакамнинг қарорини тўғри деб топди. Умумий ҳисобда, «Насаф» 4-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.
Маълумот учун, клуб сўнгги йилларда Самарқанд ва Бухородаги финалда ҳам кубокни боши узра кўтарганди.