Ўзбекистонлик қиличбоз қиз Мурзатаева Дилназ жаҳон Кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Қиличбозлик Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.
2023 йил 1-6 ноябрь кунлари Сан-Сальвадорнинг Эл-Сальвадор шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Мурзатаева Дилназ энг яхши натижани кўрсатиб, барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди.
Ярим финал баҳсида Дилназ ҳамюртимиз Бибимарям Сапаровага қарши кечган баҳсда 15:14 ҳисобида зафар қучди.
Финалда Мурзатаева пуэрто-риколик спортчи Wоллер Дел Валле Аланис C’ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳисоб -15:7.
Шунингдек, ЖКнинг ушбу босқичида қиличбоз Бибимарям Сапарова учинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.