- Advertisement -
2034 йил мундиал Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино маълум қилди.
Австралия ЖЧ-2034 мезбонлиги учун курашдан чиққач, Саудия Арабистонига рақобатчи қолмади.
– 2026 йил ер юзидаги энг йирик футбол воқеаси Канада, Мексика ва АҚШ давлатларида, яъни Шимолий Америкада бўлиб ўтади, – таъкидлайди Инфантино. – 2030 йилги мусобақа Африка (Марокаш), Европа (Португалия ва Испания), Жанубий Америка (Аргентина, Парагвай ва Уругвай) яшил майдонларида уюштирилса, 2034 йилги тарихий мундиал Саудия Арабистони орқали дунё нигоҳини Осиёга қаратади. Уч жаҳон чемпионати беш қитъа ва ўн давлатда ўтиши футбол чинакамига глобал майдонни қамраб олаётганини кўрсатмоқда.
МАНБА: ЎзА