30.4 C
Узбекистан
Понедельник, 24 июня, 2024

Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташрифини якунлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,460участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади.

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси юртимизнинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. 

Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рухшона Ўктамова бир вақтнинг ўзида Осиё ва Жаҳон рекордини янгилади

Ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчи Рухшона Ўктамова Жаҳон рекордини янгилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. «Айни кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда», дейилади Қўмита хабарида. Маълум қилинишича, ёшлар ўртасида -61 кг. вазн тоифасида баҳсларга кирган ҳамюртимиз Рухшона Ўктамова 109 кг. натижа қайд этган ҳолда олтин медални қўлга киритган. Эътиборли жиҳати, вакилимиз ушбу натижа орқали ўзига тегишли бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон ва Қитъа рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлган. Шунингдек, эркаклар ўртасида -72 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекзод Жамилов умумий 623 кг натижа қайд этган ҳолда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлган. Таъкидлаш керакки, 27 июнь кунига қадар давом этадиган ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи сўнгги халқаро мусобақа ҳисобланади. Унда 15 нафар ўзбекистонлик пара пауэрлифтингчи иштирок этмоқда.

Больше похожих статей

×