0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Жорий йилнинг 9 ойида республикада 107,8 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодиёт ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг 9 ойи давомида мамлакат ҳудудларида қурилиш ишлари боришини қиёсий таҳлил қилди.

Шунга кўра, 2023-йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 107,8 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Ўсиш суръати ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 105,6 фоизни ташкил этган.

Ўсиш суръати индексидан фойдаланилган ҳолда қурилиш ишларининг ривожланиши бўйича ҳудудлар рейтинги ишлаб чиқилди. У ҳудудий комплекснинг жорий даражасини аниқлаш ва фаолликни оширишни рағбатлантиришга қаратилган.

2023-йилнинг 9 ойи учун ишлаб чиқилган ҳудудлар рейтинги тармоқнинг ҳудудлар бўйича ривожланишида бир қанча ўзига хос жиҳатларни аниқлади.

Хусусан, Фарғона (112,7 фоиз), Қашқадарё (109,0 фоиз), Тошкент (107,3 фоиз), Самарқанд (107,0 фоиз) ва Навоий (106,2 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ўсиш суръати индексининг юқори даражасига эришилди. Бу эса қурилиш ишларининг жадал ривожланишини таъминлади. Натижада мазкур ҳудудларга рейтингда юқори ўринларни эгаллаш имконини берди (1-6-ўринлар).

Наманган (105,5 фоиз), Сурхондарё (105,3 фоиз) ва Жиззах (105,0 фоиз) вилоятларида (7-9 ўрин) индекснинг ўртача даражаси аниқланди.

Андижон (104,0 фоиз), Бухоро (102,9 фоиз) ва Хоразм (102,9 фоиз) вилоятларида қурилиш ишлари динамикаси индекси паст кўрсаткичларга эга (10-12-ўрин) экани маълум бўлди.

Сирдарё вилояти (100,3 фоиз) ва Тошкент шаҳри (100,2 фоиз) ушбу фаолият йўналишидаги вазифаларни ҳал этишда етарлича фаоллик кўрсатмаган ва шу боис рейтингда сўнгги 13-14-ўринларни эгаллади.

Тармоқда катта салоҳиятининг мавжудлиги ва соҳада тегишли ташкилий-техник чора-тадбирларнинг тизимли равишда амалга оширилаётгани 2023-йил якуни бўйича мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қурилиш ишлари суръатининг ижобий кўрсаткичларини таъминлаш учун замин яратмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини...

Больше похожих статей

×