Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларимизга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда фуқароларимиз иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишларини тавсия қилади:
1. Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969.
2. Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334.
3. Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 октябр куни Ҳеллоуин байрами нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган эди. Ушбу фожеа натижасида Ўзбекистон Республикасининг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмган.