15.6 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданият ҳамда туризм йўналишларидаги алоқалар янада фаоллашади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу йилнинг 28 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, парламентлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз етакчиларининг мустаҳкам дўстлиги ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари стратегик шериклик даражасида жадал ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.

Маълумки, икки давлат ўртасида 2023-2027 йилларга мўлжалланган янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастури ҳамда умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд бўлган янги юқори технологик саноат, савдо ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларга эътибор қаратилиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим механизми экани айтиб ўтилди. Олий Мажлис ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш учун барча имкониятлар мавжудлиги, айниқса, маданият ва туризм йўналишларида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш лозимлигига урғу берилди.

Ўзбекистон ва Хитойни қадимги Ипак йўли бўйлаб узвий тарихий ришталар боғлаб туради. Маданиятлар, анъаналар, менталитет ва қадриятларнинг ўхшашлиги ҳам бирлаштиради. Шу нуқтаи-назардан томонлар халқлар ўртасидаги яқин маданий ҳамкорликни ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мамлакатларимиз умумий тарихини ўрганиш бўйича қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, “Ипак йўли” жамғармаси кўмагида икки давлат шаҳарлари ўртасида сайёҳлик йўлагини шакллантириш бўйича дастурни ишга тушириш ва кейинчалик унга Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам жалб қилиш таклифи илгари сурилди.

Учрашув сўнггида Хитойда Ўзбекистон маданият кунларини ва аксинча мамлакатимизда Чин юрти маданият кунларини тез-тез ўтказиш ҳамда маданият марказлари фаолиятини жонлантиришга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×