5.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Хитойликлар билан ҳамкорликда миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Айтиш керакки, сўнгги йилларда мамлакатларимиз президентларининг ташаббуси билан барча соҳаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришилмоқда. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган маданий Алмашинув дастури имзоланган эди. Мазкур алмашинув дастури доирасида ИХ Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесида хитойлик рассом Л.Лининг ишлари, “Тошкент қувончлари” халқаро болалар расмлари биенналесида хитойликлар қаламига мансуб суратлар намойиш этилди.

Жорий йилнинг май ойида эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида гастроль сафари уюштирилди. Куни кеча пойтахтимизда “Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати” йили доирасида Хитойнинг Шандун провинцияси ва Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаёти, урф-одатлари, табиат манзаралари акс эттирилган фотосуратларни ўзида жамлаган кўргазма ўз ишини бошлади.

Бу каби ҳамкорликда амалга оширилган ишларни узоқ давом эттириш мумкин.

Жаноб Ху Хепин билан мулоқотимиз давомида ХХРда Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси кўмагида 2024-йилнинг апрель-май ойларида “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ўтказиш, тадбир соҳада фаолият юритувчи таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурдик.

Бундан ташқари Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш доирасида, Маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича қуйи қўмита мажлисини ўтказиш зарурати туғилган. Шу муносабати билан мазкур тадбирнинг ташкилий масалалари ва ўтказилиш жойи ва муддатларини келишган ҳолда ўтказиш, ҳамда унинг протокол лойиҳаларини олиш, Хитой томони билан ҳамкорликда “Маданий туризм йўли” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан билдирилган таклифларимиз юзасидан фикр- мулоҳазалар алмашдик.

Хитой томонидан Марказий ойи ва Хитой Маданият вазирларининг учрашувини ташкил этиш, ижодий жамоалар ўртасида малака ошириш ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳар икки давлатда маданият марказларини очиш таклифи билдирилди.

Дарвоқе, Хитой томони айниқса, ҳамкорликда миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш ва “Фарҳод ва ширин” достони асосида бадиий бир лойиҳа яратиш каби таклифларимиз, мамнуният билан қабул қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×