7.7 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Тошкентда “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишлаб кўргазма очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

28 октябрь куни Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” Ўзбекистон-Хитой маданий алмашинуви кўргазмаси очилди.  

«Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Хусусан, айнан Хитой Халқ Республикаси томонидан илгари сурилган улкан халқаро платформа ҳисобланган “Бир макон, бир йўл” ташаббуси саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бошқа йўналишлардаги ўзбек-хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда, — деди Азиз Абдуҳакимов. — Бугун ўз ишини бошлаётган  “Ўзбекистон ва Хитой табиат дурдоналари” кўргазмаси икки давлат маданиятлари ўртасидаги ҳамоҳангликни акс эттиради. Қолаверса, ўзбек ва хитой рассомлари учун ўзаро тажриба алмашиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир».

«Ўзбекистон ва Хитой давлатлари Бутунжаҳон туризм ташкилоти фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди.  Хусусан, UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси Ўзбекистонда, Самарқандда ўтказилди, — деди БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили. — Икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги алоқалар тобора ривожланиб бораётгани қувонарли ҳолат, албатта. Бугунги кўргазма эса ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги яна бир муҳим қадамдир».

Тадбирда, шунингдек, “Макон ва йўл: Ипак йўли” маданий саёҳати ташкилий қўмитаси Бош котиби, Хитой ассоциациясининг Ўзбекистондаги ижрочи вакили ҳамда бир қатор иқтидорли рассомлар, ижодкорларга «Табиат фидоийси» кўкрак нишонлари топширилди.

Кўргазмада ўзбек ва хитой рассомларининг Ўзбекистоннинг энг ноёб диққатга сазовор жойлари, табиат ҳодисалари ва ҳайвонот дунёсини акс эттирган 40 дан ортиқ картиналари намойиш қилинган.  

Яратилган санъат асарлари Ўзбекистон ва Хитойнинг нуфузли музейлари ва кўргазма залларида намойиш этилади. Шунингдек, ҳомийлар ва санъат ихлосмандларининг санъат асарларини ўзлаштириши учун шароит яратиш кўзда тутилган.  

Пленерлар якунида Хитой рассомларининг 80 та сурати орасидан ноёб ижодий ишлар кўргазма учун танлаб олинди. Кўргазмада намойиш этиладиган расмларнинг бир қисми “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети жамғармасига совға қилинади.  

Барча ижодкорлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг сертификатлари билан тақдирланади. Кўргазма якунида, 1 ноябрь куни ўзбек рассомлари томонидан яратилган картиналарнинг бир қисми Хитой ҳукуматига топширилади.

Маълумот учун, кўргазмани жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказиш учун икки давлатнинг тажрибали рассомларининг пленери ташкил этилди. 20 сентябрдан 5 октябргача 20 нафар хитойлик рассом Ўзбекистон табиати ва анъаналарини акс эттирувчи асарлар яратишди. Пленер давомида ижодкорлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида бўлди. Ўз навбатида, Ўзбекистондан 20 нафар рассом Хитой табиати, анъаналари ва диққатга сазовор жойларини акс эттириш мақсадида Хитой Халқ Республикасига борди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини...

Больше похожих статей

×