Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси ва ташкилотчилигида Ўзбекистоннинг Тошкент ва Хоразм вилоятларида ўтказилган “Озарбайжон маданияти ва шеърият ҳафталиги” доирасида Тошкентдаги Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият Институтида Озарбайжон Маданият Маркази томонидан “Шуша – Турк дунёсининг маданият пойтахти” номли беш тилдаги энсиклопедик нашр лойиҳаси тақдимоти ва озарбайжонлик сан’аткорларнинг иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан мазкур университетда ташкил этилган ОзарбайжонМаданияти ва Санъати марказига ташриф буюришди. Сўнгра тадбир иштирокчилари консерт зали фоесида Озарбайжон Маданият Маркази томонидан ташкил этилган Умуммиллий етакчи Ҳайдар Алиев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Озарбайжоннинг ёрқин ғалабасига бағишланган фото ва китоблар кўргазмаси билан танишдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият Институти ректори Элмар Шерманов икки қардош давлат ўртасидаги маданий алоқалар тарихда энг юқори поғонада эканини алоҳида та’кидлади ва бунда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг ўрни катта эканини таъкидлади.
Ректор яқинда Шуша шаҳрида бўлиб ўтган 1-Турк дунёси маданият форумидаги иштироки ҳақида гапирар экан, нафақат Озарбайжон, балки бутун туркий дунёнинг маданий пойтахти бўлган Шуша шаҳрининг туркий дунё маданиятида тутган ўрни ҳақида гапирди.
Озарбайжон Маданият Маркази томонидан яратилган “Шуша – Турк дунёсининг маданият пойтахти” деб номланган беш тилдаги лойиҳа ҳақида сўз юритар экан, ректор ушбу нашрга юқори баҳо бериб, зикр этилган энсиклопедия туфайли Озарбайжоннинг маданий дурдонаси бўлган Шуша шаҳри ҳақида батафсил маълумот олиш мумкинлигини таъкидлади.
Кейинчалик сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов икки давлат ўртасидаги мавжуд маданий алоқаларга тўхталиб, бу борада давлат раҳбарлари катта саъй-ҳаракатлар ва ирода кўрсатганини таъкидлади.
Самир Аббасов Шуша туркий дунё маданиятида кўприк вазифасини ўтаганини таʼкидлаб, Озарбайжон Маданият Маркази томонидан Ўзбекистонда Шуша билан боғлиқ амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маʼлумот берди. “Шуша – Турк дунёсининг маданият пойтахти” номли беш тилда амалга оширилган лойиҳа ҳақида гапирар экан, Самир Аббасов ушбу нашр Озарбайжон Маданият Марказининг Шуша йилига қўшган ҳиссаси ва Шуша шаҳрининг Турк дунёсининг маданият пойтахти деб эълон қилинишини муносабати билан йўлланган туҳфа эканлигини таъкидлади.
Тадбирда чиқиш қилган адабиётшунос олим, таржимон Бобохон Шариф ҳам Шуша бутун туркий дунё учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, мазкур нашр Шуша ҳақидаги дастлабки маълумотлар базаси нуқтаи назаридан жуда қимматли манба эканлигини, шу билан бирга нашрнинг беш тилда чоп этилишини юқори баҳолади.
Тадбирда сўзга чиққан Озарбайжон халқ шоири Воҳид Азиз Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси таклифига биноан Ўзбекистонда бўлиб, шеърият ихлосмандлари билан учрашаётганидан жуда мамнун эканлигини билдирди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Озарбайжондан таклиф этилган таниқли хонандалар, халқаро танловлар лауреатлари Миралам Мираламов, Камала Набиева ижросидаги миллий муғомлар, таниқли Озарбайжон мусиқа устаси Илҳом Абдуллаев ижросидаги миллий куйлар намойиш этилди.
Озарбайжон Маданият Маркази қошида фаолият юритаётган “Озарбайжон қизлари” рақс ансамбли ижросида эса Озарбайжон миллий рақслари томошабинларга тақдим этилди.