- Advertisement -
“Ханчжоу-2022” Параосиё ўйинларининг навбатдаги кунини эрта тонгдан сузувчи ва велоспортчиларимиз қайд этган улкан ғалабалар билан бошлаган эдик.
Мазкур мусобақада пара енгил атлетикачиларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритди. Аниқроғи, эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўтказилди. Унда Бобур Омонов ядрони 13.14 метрга улоқтирди ва Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатган ҳолда олтин медаль билан тақдирланди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 19 тага етди. Делегациямиз ҳозирда жами 59 медаль жамғарган ҳолда 5-поғонада бормоқда.
МАНБА:ЎзА