23 октябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова бошчилигидаги мутасаддилар Гуанжао шаҳри фан ва техника бошқармаси бошлиғи Ван Гуйлин раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, университетлар, илмий муассасалар ва лабораториялар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги белгилаб ўтилди. Шунингдек, томонлар илмий лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув сўнгида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илғор технологиялар маркази ва “Guangzhou Youdi Biotechnology Co., Ltd.» компанияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим имзоланди.