- Advertisement -
Россиянинг «Red Wings» авиакомпанияси Қозон – Самарқанд – Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда.
2023 йил 30-октабрдан шаҳарлар ўртасида парвозлар бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтада бир марта душанба кунлари СУ95 типидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади.
«Red Wings» — Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россия Федерациясининг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.