- Advertisement -
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ИВ Пара Осиё ўйинлари старт олди. Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг биринчи кунини муваффақиятли бошлади. Пара-каноэ баҳсларида ҳамюртларимиз Шаҳзода Мамадалиева (VL3), Иродахон Рустамова (VL2) ҳамда Азизбек Абдулҳабибов (KL2) ўз дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди.
Айни пайтда пара-енгил атлетика баҳсларида медаллар ўйналмоқда. Ҳамюртимиз Сарвар Азимов Ф32 классида кечган клаб улоқтириш баҳсида 39.13 метр билан бронза медалига сазовор бўлди.