2-3 ноябрь кунлари Италиянинг “Евроосиёни англаймиз” нотижорат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми ташкил қилинади. Тадбир Silk Road Samarkand сайёҳлик марказида бўлиб ўтади.
Форум бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, тадбиркорлар ўртасида эркин мулоқот, бизнес алоқалар ва музокараларга учун кенг имкониятлар яратади. Учрашувлар доирасида ўнлаб мамлакатларнинг хусусий ва давлат компаниялари вакиллари кенг кўламли масалалар бўйича фикр алмашиш имконига эга бўладилар. Ҳозирги кунда бу каби диалоглар жуда ўринли ва муҳимдир.
Икки кун давомида мавзувий сессияларда Европа ва Осиёнинг йирик компаниялари ва молия институтларининг юқори лавозимдаги ҳодимлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, мутаҳассислар, дипломатлар, турли халқаро ва ҳудудий ташкилот вакиллари қатнашадилар.
Форумнинг маданий дастури доирасида N.I.C.E. янги италян киноси кинофестивали бўлиб ўтади. У орқали томошабинлар 30 йил давомида Италия кинематогрофининг янгиликлари билан танишиб келмоқдалар. Машҳур италиялик ижрочилар “Сан-Ремо юлдузлари” концертида қатнашадилар. Шунингдек, тариҳий икки ака-ука шаҳарлар Флоренция ва Самарқанднинг керамика кўргазмаси ташкил қилинади. Концертга кириш бепул. Ўнлаб мамлакатлардан мингга яқин одам, хусусан, Ўзбекистон билан бизнес алоқаларини олиб бориш, ўзбекистонлик ишбилармонлар билан алоқа ўрнатишдан манфаатдор бўлган Италиядан келган йирик тадбиркорлар делегацияси иштирок этиши кутилмоқда.
Верона Евроосиё иқтисодий форуми Италияда (Верона) 2007 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2022 йилда Озарбайжон (Баку) тадбирнинг мезбон мамлакати эди. 2023-йилда эса тариҳий Самарқанд шаҳри XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми ўтказиладиган жой сифатида танланди. У асрлар давомида Ипак йўлининг тан олинган маркази, маданиятлар чорраҳаси, Европа ва Осиё ўртасидаги боғловчи ришта бўлиб хизмат қилган.
Форумни веб-сайтида рўйхатдан ўтиб, бепул Форумда иштирок этиш мумкин: https://reg.forumverona.com/ru/registration
Пресс-служба Silk Road Samarkand