17.1 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Энди боғчага йўлланма олиш учун Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Эндиликда, боғчага шаклланган йўлланмани олишга Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас. Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида яна бир бюрократияга чек қўйишди.

Хабарингиз бор, бугунги кунга қадар фарзандингизни боғчага жойлаштириш учун йўлланмани Давлат хизматлари марказидан (агар марказ орқали юборилган бўлса) олишингиз лозим эди ва бунинг учун Сиз вақт ва маблағ каби омилларга дуч келгансиз.

Янги тартиб билан бундай оворагарчиликлар энди бўлмайди!

Қандай дейсизми?

Эндиликда, йўлланма шаклланиши билан Сизга СМС хабар орқали ариза рақами ва махфий код юборилади. Ушбу махфий код билан Сиз тўғридан-тўғри боғчага боришингиз ва мудирага айтишингиз кифоя.

Асосийси, Сизга шаклланган йўлланмани тасдиқловчи махфий коди МТМ мудирасига айтилмагунча у йўлланмани кўра олмайди ва бу билан коррупция ҳолатлари олди олинади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, биргина 2022 йилнинг озида боғчага жойлаштириш учун 1 405 424 та, 2023 йилнинг 9 ойи мобайнида эса 1 022 065 та йўлланма шаклланган. Бу дегани, ушбу қулайлик орқали фуқароларнинг нафақат вақти балки ҳар йили 1.2 миллиондан ортиқ (6 тонна) қоғоз тежалишига эришилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×