Ташкилотимиз қўшимча платформалар яратиш орқали бу иқтидорли ва жонкуяр ижодкорларнинг катта куч ва салоҳиятини бирлаштиришда фаол рол ўйнаши лозим.
Шу муносабат билан етакчи оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва энг яхши саёҳат блогерларини ўзида бирлаштирадиган глобал медиа кампусини ташкил этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.
Бундай медиа форумни ҳар икки йилда бир марта Бош ассамблеянинг навбатдаги сессиялари доирасида ўтказишни мақсадга мувофиқ деб биламиз. Биринчи медиа кампусни юртимизда қабул қилишга тайёрмиз.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан