Бу ҳолат Наманган прокуратураси ва Экология бошқармаси ўтказган текширишда аниқланган.
Наманган вилояти Чуст туманидаги 42-мактаб интернат раҳбарияти 2022-2023 йиллар давомида 21 туп манзарали дарахтни қонунга зид равишда кесиб ташлаб, ўсимлик дунёсига 529,5 млн. сўм зарар етказган.
Бу ҳолат вилоят прокуратураси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ўтказган текширишда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ички ишлар органи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.