Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30 атрофида Бобур кўчасида 2005 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида пиёдалар юриш йўлагидаги 3 нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида 3 нафар пиёда турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ натижасида вафот этганлар йўқ. Ҳайдовчига тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Уриб юборилган пиёдалар Ҳиндистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ навбатчи-инспектори Эргаш Тўйчиев хабар берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.